Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳақидадир. Кўпчилик тўғри йўлни топиши мумкин эмас, чунки кўпчилик тўғридан бошқа нарсадир. Бу иккиси бир-бирига зид, яъни вазиятга қараб тўғрилигидан қатъий назар кўпчилик раъйига, кўпчиликдан қатъий назар тўғри раъйга амал қилинаверади.

 

Тўғри нарсани белгилайдиган киши биттадан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги ва битта бўлиши қуйидаги сабабларга кўра вожиб бўлади.

 

1.   Тўғриликнинг воқеси тўғри нарсани белгиловчи киши битта бўлишини тақозо этади. Чунки тўғри нарсани белгилаш икки, уч ёки кўп кишига топширилса, улар ихтилоф қилишлари мумкин. Бу ихтилоф уларни ҳакам танлашга мажбур этади. Агар икки кишини ҳакам қилсалар, улар ҳам тортишиб бошқа бир кишини ҳакам қилишга мажбур бўладилар. Агар уч кишини ҳакам қилсалар, табиийки келишолмай бир кишини ҳакам қиладилар. Агар икки кишига мурожаат этилса, кўпчиликнинг раъйига мурожаат қилган бўладилар. Ваҳоланки, тўғри нарсани топиш учун бир кишига мурожаат қилиш зарур бўлади. Шунинг учун ишнинг аввалиданоқ бир кишининг ҳакам бўлиши зарур. Икки ё уч киши ўртасида ихтилоф чиқиши табиий. Шунинг учун ҳам бир кишидан ортиқ ҳакам тайинланиши мумкин эмас. Бу кўпчиликни ҳакам қилишдир, ваҳоланки мақсад кўпчиликни эмас, балки тўғри нарсани топишдир.

 

2.   Тўғри нарсани белгилашдаги асл мақсад бу - ҳокимият эгасини белгилаш. Ҳокимият эгаси битта бўлади. Агар маслаҳат қилинган ишни ижро қилувчи бўлса, ижрочи ҳам битта бўлиши шарт, чунки икки киши бўлса ижро услубларида ихтилоф чиқиши мумкин. Уларнинг ихтилофи эса ижрони барбод қилиши мумкин. Шунинг учун ҳокимият эгаси битта бўлиши керак. Демак, тўғриликни белгиловчи шахс битта бўлиши шарт.

 

Мусулмонлардаги энг буюк иш хилофат марказидир. Исломий шариат Халифага ҳукмларни табанний қилишда (танлашда) бир ҳукмни иккинчисидан кучлироқ эканини белгилаш ҳуқуқини, далилнинг қувватлироғини танлаш имконини берди ва тўғри нарсани белгилашни халифанинг ўзига салоҳият қилиб берди. Исломий шариат халифанинг ўзигагина уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш, кофир давлатлар билан алоқаларни чегаралаш ва бошқа ишларни бошқариш ҳуқуқини ва исломий умматни нимани тўғри деб билса, шунга биноан бошқариш ҳуқуқини берди. Саҳобаларнинг ижмои шунга қарор қилган. Халифанинг раъйи фақат бир кишини раъйи бўлар экан, бошқа амалларда ҳам тўғриликни бир киши белгилагани маъқулдир.

 

Бу маслаҳат ва маслаҳатлашиш, яъни раъй олиш масаласидир. Бу шаръий ҳукмдир. Бу ҳукм демократик ҳукмга мутлақо зиддир. Оллоҳнинг раъй олишдаги ҳукмигина тўғридир. Бундан бошқа демократия ҳукми ботилдир ва уни олиш мутлақо мумкин эмас.

 

178-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260